Инсоннинг  тез табиати  ва бепарволиги кўпинча бирор-бир жароҳатга сабаб бўлади.Ахир  яна  кандай килиб бола велосипедда минишни ўрганиши мумкин? Агар кечки овкатга салатни эътиборлирок майдаланса,янада маззалирок бўладими? Ёки ҳар бир меҳмонга Мурзик думидан торткилашни ёмон кўришини тушунтирамизми?

Бу саволларга ҳеч кандай жавоб йўкдек кўринсада, майда маиший ҳодисаларга тайёр бўлишимиз,олинган жароҳатга ишлов беришни ва уни битишини тезлаштиришни билишимиз керак.

Жароҳатларнинг турли-туманлари  бор!  Кесилган,чопилган, ўқ отилган,йиртилган, лат  ейилган жароҳатлар,тирналмалар,чақишлар,куйишлар,совуқ қотиш натижасида ва аралаш жароҳатлар.Бу турдаги жароҳатларнинг кўпчилиги билан шифокор шуғулланиши керак,шунинг учун мустақил ишлов беришдан олдин мутахасис  маслаҳати тўғрисида ҳам ўйлаш керак.Уй шароитида ишлов бериш  мумкин бўлган маиший жароҳатларга  кесилган, лат ейишлар  ,тирналмалар,шилинмалар,шунингдек биринчи даражали куйишлар киради. 

Жароҳатларга муваффақиятли ишлов бериш учун чора-тадбирлар:

  • қонаётган ярани тоза,юмшоқ матоли боғлам билан босиш керак. Бу қонни тўхтатади. Агар жароҳат катта бўлмаса қон ивитувчи омиллар ўз ишини қилади ва қон оқиши бир неча дақиқадан сўнг тўхтайди.Агар жароҳат каттароқ бўлса боғламни узоқрок сақлаш керак, 15 дақиқагача;
  • сабр! Агар боғламни тўсатдан жароҳатдан олинса, қон кетиши қайталаниши мумкин;
  • совуқ компресслар томирларнинг торайишига олиб келади ва қон оқиши,шиш, қизариш камаяди.Аммо диққатли(!) бўлиш керак- жуда қаттик совуқ натижасида совуқ олиши мумкин;
  • кучли оғриқ пайтида оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин;
  • жароҳатни албатта тозалаш керак; ёдда тутиш керакки, ҳатто энг кичик тирналма хам стерил эмас.Микроорганизмлар осонлик билан шикастланган тери оркали  жароҳатга кириши мумкин ва агар жароҳат жараёни тозаланмаса юқумли процесс бошланиши мумкин.
  • жароҳатни тозалашни илиқ сув оқимидан бошлаш керак(тахминан  5 дақиқа).Жароҳатни тозалаш учун совундан фойдаланиш мумкин;
  • жароҳатни яхшилаб тозалаш учун  Furasol  бактерияга карши воситасини тавсия қиламиз,у нафақат инфекция даволайди балки уни ривожланишини хам олдини олади.Унинг ёрдамида майда ёт моддаларни олиб ташлаш мумкин.У ачиштирмайди,шикастланган ва атрофди тўқималарни таъсирламайди,болаларда жароҳатга ишлов беришда қўл келади;
  • жароҳатга инфекция тушиш эҳтимоллигини олдини олиш учун,ишлов  берилгандан кейин жароҳатни тоза боғлам билан боғлаш керак;
  • хар куни боғламни алмаштириб,жароҳатни тозалаш керак.Бу ҳолатда хам  Furasol  эритмасидан фойдаланилади,жароҳатни кунига  1-2 марта кундалик дезинфекция қилишда тавсия қилинади. 
  • жароҳатни муваффақиятли тозалаш учун  Furasolни тўгри тайёрлаш мухим.Пакетча ичидагисини 200 мл иссиқ қайноқ сувда эритиш керак.Ишлатишдан олдин эритма совутилади.Эритмани  қўллашдан олдин тайёрлаш ва ҳар вакт янги  Furasol  эритмаси тайёрлаш зарур. Бир упаковкада 15 пакетча.Кўллаш бўйича саволлар пайдо бўлганда фрамацевт ёки оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.

Биринчи кўринишда жароҳат оддий кўринсада, шифокор ёрдамисиз кечмайдиган ҳолатларни хам ёдда тутиш зарур:

  • агар қон оқиши кучли бўлса ва жароҳатни босишдан кейин, совуқ компресслар ва оёқ еки қўл кўтаргандан кейин хам тўхтамаса; 
  • агар жароҳат жуда чуқур ва узун бўлса,бир неча чоклар қуйиш учун, эҳтимол жарроҳ ёрдами керак бўлади;
  • агар ит ёки бирор ҳайвон тишлаган бўлса-хатто ўзингизнинг уйингиздаги ҳайвон бўлса ҳам, соғлигининг ҳолати  100% кафолатланган эмас. Ҳар эҳтимолга қарши мутахасисга учрашиб ҳайвонни қутуришга қарши эмлаш керак;
  • агар  5-10 йилдан ортик вақт қоқшолга қарши эмламаган бўлсангиз,тез ревакцинация тўғрисида шифокор билан маслаҳатлашинг;
  • агар жароҳат битмаса ва инфекцион жараён бошланса (қизариш, шиш кучаяди,йиринг пайдо бўлади,оғриқ камаймайди,иситма пайдо бўлади),даволашнинг кейинги усули хақида мутахасис билан маслаҳатлашиш зарур.