Жароҳат инфекциялари

Шикаст олиш пайтида кўпинча ҳеч ким жароҳат жойида инфекция ривожланиш  эҳтимоллигини ўйламайди.Югураётган,сакраётган болаларни орқасидан назорат қилиш жуда қийин, натижада кўп ҳолларда шикаст олишади.Баъзида болалар ота-онасининг жаҳлини чиқаришдан қўрқиб,тиззасидаги шилинган жойини яширади,натижада жуда кеч бўлади ва жароҳатда инфекция пайдо бўлади.

Вақтида ишлов берилмаган жароҳатлардан ташқари,эътибор бериш керакки,баъзи тоифа одамларда турли хил касалликлар оқибатида инфекция ривожланиш хавфи юқори бўлади.Бу мисол учун, қандли диабет,семизлик,чекувчилар,бирон бир касаликка кўра тез-тез шифохонада даволанадиган пациентлар,иммунитети кучсиз пациентлар(иммунодефицит,ВИЧ-инфекция).

Жароҳат инфекцияси асосида  соғлом одам терисида бўлмаган микробларнинг жароҳатга тушиши ва нормал микрофлоранинг ҳаддан зиёд кўпайиши ётади.Кўп ҳолларда уни  стрептококклар, стафилококклар,ичак бактериялари чақиради,аммо бундан ташқари кўплаб бошка патоген мироорганизмлар бор.Бу микроблар жароҳатда кўпаяди,ривожланади,яллигланишни кучайтирувчи турли хил кимёвий моддалар ажратади,жароҳатга иммун система ҳужайралари келади,ва  тўқиманинг асосий вазифаси жарохатни битириш ва тўқимани тиклаш ўрнига инфекцияни йўқотишга қаратилади,шунинг учун жароҳатга тўғри ишлов бериш  жуда муҳим.

Агар жароҳатда инфекция жарроҳлик амалиётидан кейин пайдо бўлган бўлса,дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак,у сизга антибактериал препарат ёзиб беради ва зарурат  бўлса жароҳатга жарроҳлик ишлови беради.

Агар жароҳат терини тешиб ўтувчи ўткир жисм билан етказилиб, сўнгра тупроқ, ҳайвон сўлаги ва ажралмалари билан аралашган ҳолатларда жуда эҳтиёт бўлиш керак,бунда шифокор қоқшол ва қутуришга қарши эмлаш мақсадга мувофиқлигини ҳалк қилади.

Агар жароҳат юзаси (шилинишдан, лат егандан,куйишдан,тирмаланишдан кейин) инфицирланган булса,соғлик ҳолатига аник баҳо бериш керак.Агар тизимли инфекция белгилари (тана ҳарорати ошиши,титраш,кўнгил айниши,жароҳат соҳасидан ташқарида оғриқ) бўлса,шифокорга мурожаат қилиш зарур,у сизга антибактериал препаратлар ёзиб беради.Агарда инфекциянинг фақатгина маҳаллий белгилари (жароҳат соҳасида қизариш,шиш,оғриқ,маҳаллий ҳарорат) бўлса,жароҳатга тўғри ишлов бериш оркали инфекцияни  чегаралаш ва тўхтатиш мумкин.

Жароҳатга ишлов беришдан олдин албатта қўлларни ювиш,агар иложи бўлса,яна қўшимча микроблар тушмаслиги учун бир марталик қўлқопларни кийиш зарур.Жароҳатни физиологик эритма билан ювиш мумкин,аммо муваффақиятли натижага эришиш учун Furasol дан фойдаланиш тавсия қилинади. Furasol-бу кукун,уни қайнаган иссиқ сувли стаканга эритиш керак,ва совутилган ҳолда кунига 1-2  марта бу эритма билан жароҳатга ишлов бериш керак.Таркибида спирт сақловчи эритмалардан фарқли равишда, Furasol таъсирлантирмайди,шу сабабли янги ва битаётган жароҳатларни даволашда фойдаланишга тавсия этилади.Жарохатни кунига  1-2 марта  ишлов бериш керак,бу ишлов бериш натижасида бир неча кундан кейин ўзгариш бўлмаса,мос келувчи даво воситасини танлаши учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.