Кимда қуёшдан куйиш ёки иссиқ кастрюлкага нохос тегиниш натижасида куйиш бўлмаган дейсиз? Терини куйдириб олиш қийин эмас,чунки куйдириш манбалари ҳар қадамда учрайди: қайноқ сув,буғ,иссиқ жиҳозлар,олов,кимёвий моддалар,электр токи ва ҳаттоки қуёшда узоқ вақт бўлиш ҳам тери куйишини келтириб чиқариши мумкин.
Куйишлар юза, ўртача ва чуқур бўлиши мумкин,шунинг учун куйиш даражасини аниқлаш жуда муҳим бўлиб,куйишни даволаш усули уни даражасига боғлиқ бўлади.
Тезда шифокорга мурожаат қилиш керак,агар:
Катта бўлмаган ва юзаки куйишларни уй шароитида даволаш мумкин.Олдин куйган жойни очиш ва совуқ сувда ювиш керак. Куйган терини совуқ компресс ёрдамида совутиш керак,куйган жойни совуқ (муздек эмас) оқар сувда 10-15 дақиқа ушлаб турилади:бу оғриқни ва куйиш ҳажмини камайтиради,агар куйиш кимёвий модда таъсирида бўлса шикастланган жойни оқар сувда 20-25 дақиқа ушлаб туриш керак.
Куйган тери соҳасида инфекция ривожланмаслиги учун,бактерияга карши воситалар билан терни дезинфекцияқилиш керак,мисол учун, Furasol.Уни стакандаги сувда эритиб кунига 1-2 марта шу эритма билан терига ишлов бериш керак.Таркибида спирт сақловчи суюкликлардан фарқли равишда Furasol терини таъсирлантирмайди. Шунинг учун тери куйиш касалликларида сезгирлик юқори бўлганда даволашда тавсия қилинади.
Агар куйишдан кейин пуфакчалар ҳосил бўлса,жуда эҳтиёткор бўлиш керак-пуфакчаларни тешмаслик керак,бу инфекция ривожланиши эҳтимоллигини оширади.Агар пуфакча тешилган бўлса ёки ёрилса,терига Furasol билан ишлов бериш керак: у жароҳатдан ёт жисмларни ювади,шунингдек пуфакча тешилишидан олдин ва кейин кунига 1-2 марта ишлов беришни давом эттириш керак. Бу жароҳатда инфекция ривожланишини олдини олади ва тўқима битиши тезлашишига олиб келади.
Агар кучли оғриқ пайдо бўлса уни кетказиш учун оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш мумкин.Улар аптекада рецептсиз сотилади. Агар оғриқ қолдирувчи восита қабулидан кейин хам оғриқ қолмаса,шифокорга мурожаат килиш зарур.
Куйишлардан сақланиш учун хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилиш тавсия қилинади: