Томоқда оғриқ ҳаётимиз давомида хар биримизда хеч бўлмаганда 1 марта учрайди. Хар биримиз биламиз, томоқдаги оғриқ туфайли гапиролмаслик, овқатлана олмаслик, ишлолмаслик канчалик оғир. Нима қилиш керак, агарда муваффақкятли куниз жарангдор овозга боғлик бўса?
Томоқдаги оғриққа 2 та энг кўп учрайдиган сабаб: томоқ ёки бодомча безларнинг яллиғланиши.
Нима қилиш керак?
Фарингит
Томоқни инфекцион яллиғлашини, кўпинча вирус, баъзан бактерия ёки замбуруғ чақиради. Томоқ таъсирланиши тамаки тутуни, алкогол, узоқ сўзлашиш ёки бақириш натижасида бўлиши мумкин. Орал секс пайтидаям бирор касаллик, масалан жинсий йўл билан юқувчи касалликни юқтириб олиш ва шу касаллик томоқда оғриқ чақириши мумкин.
Фарингит билан кўпинча қандли диабет ва ОИТС билан оғриган беморлар касалланади.
Фарингит симптомлари касалликни ўткир ёки сурункали кечишига боғлиқ. Бироқ асосий кўринишлари ўхшаш, фақат оғирлик даражасида фарқ қилади: томоқдаги оғриқ, томоқдаги қирилиш, ютишнинг қийинлашуви, баъзан иситма кўтарилиши, қизарган, шишган томоқ.
Кўпчилик ҳолатларда фарингит ўзи тузалади. Ўзизга кандай ёрдам берсангиз бўлади?
Тонзиллит
Бодомча безларининг яллиғланиши. Кўпинча тонзиллит фарингит билан бирга келади ва касалликни вирус қўзғатади. Асосий симптомлари: томоқда оғриқ, ютишни қийинлашиши, иситма бўлиши мумкин, нафас олиш қийинлашиши, бўйин лимфа тугунлари катталашиши, бодомча безларида оқиш ва сарғиш нуқтачалар, мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, баъзан қусиш кузатилади.
Болалар купинча томоқдамас, кориндаги оғриққа шикоят қилишади.
Эсда тутинг, даволанмаган тонзиллит асорат бериши мумкин. Куп учрайдиган асоратларидан бири-сурункали тонзиллит, инфекцияни бурунга, кулоққа бурун олди бўшлиқларига тарқалиши, халқум абцесси, ревматик иситма (агар тонзиллитни стрептококк инфекцияси чақирган бўлса).
Ўзизга қандай ёрдам беришингиз мумкин?
Тонзиллит куп кайталанаверса, уни даволаш қийинлашиб, хаёт сифатига сезиларли таъсир қилади. Оилавий шифокор бу ҳолатда беморни одатда ЛОР шифокорига юборади.
Манъба: John Murtaghs Patient Education, Murtagh J., McGraw-Hill Australia; 6th Revised edition (November 24, 2012)