Инфекция қўзғатувчилари

Илм фан ривожланиши билан хар куни янги касаллик қўзғатувчилари аникланмоқда. Оддий одамга буларни барини тушуниб олиш қийин, шунинг учун хар бир митти микроорганизмга лотин тилида исм ҳам берилади.

 

Инфекция –бу биологик ходисалар  жамланмаси, одам организмигамикроорганизм тушиб ва кўпайиш билан боғлиқ. Бу жараён соғлиқни турли хил бузилишлари билан кечади: томоқда оғриқ, йиринглаган жароҳат, ич кетиши, иситма кўтарилиши.

Организм ҳаёти давомида турли хил касаллик қўзғатувчилари билан курашади:ҳар биримиз боллалар инфекциялар билан касалланганмиз, ёки қўлимиз тирналган, майда йиринглаган жарохат олганмиз...

Мураккаб касаллик қўзғатувчилари номини эслаб колишни шифокорларга қолдирсак яхши бўларди, бир нечта кўп тарқалган касаллик қўзғатувчиларини номини эслаб қолсак, мақсадга мувофиқ бўларди.

 

Касаллик қўзғатувчилари бактериялар, вируслар, бир хужайралилар, замбуруғлар, паразитлар бўлиши мумкин.

 

Бактериялар

 

-микроскопик бир хужайрали микроорганизмлар, бутун дунё бўйлаб тарқалган, қарийб 1000 хили мавжуд. Энг кўп тарқалган микроорганизмлар- стафилококк ва спрептококклар. Шуни билиш керакки, хеч биримиз стерил эмасмиз, бизда турли хил фойдали микроорганизмлар яшайди. Касаллик чақирадиган микроорганизмлар патоген деб номланади. Ёт организмда яшаб қолиш учун бу микроорганизмлар турли хил ҳимоявий механизмларни ишлаб чиқади, масалан, мустаҳкам ташқи қобиқ, биопарда ҳосил қилиш. Хозирги кунда бирмунча катта муаммо-бу бактерияларни чидамлилиги, бактериялар антибиотикларга қарши курашиш йўлини топти  ва антибиотиклар инфекцияларни даволашда самара бермаяпти.

Бироқ бактерияга таъсир қилиб антибактериал чидамлиликни чақирмайдиган восита мавжуд: бактерияларга қарши препарат Furasol инфекцияларни йўқотиб, бошқа антибиотикларга чидамли стафилококклар штаммларига қарши яхши самара бермоқда.

Furasol бактериялар кўпайиши ва ўсишини тўхтатиб, йирингли яллиғланишда, куйишда, томоқ, бодоча безлари инфекцияли жароҳатларида ёрдам бериши мумкин.

 

Вируслар

-Фақат бошқа организмда ривожланади ва кўпая олади. Кўпчилиги хўжайин организмидан ташқарида узоқ яшай олмайди ва ҳалок бўлади. Бирмунча кўп тарқалган вируслар: грипп вируси, аденовирус, респиратор синцитиал вирус, риновирус.

Бир хужайралилар ёки протозоалар

-Кўпинча одам ифлосланган сувни ичганда одам организмига тушадиган микроорганизмлар. Асосан ошқозон ичак тракти касалликларини чақиради, масалан, ич кетиши, қайт қилиш, қоринда оғриқ. Одам учун бирмунча хавфли бир хужайралилар: лямблиялар, дизентерия амёбаси, малярия плазмодийси.

 

Замбуруғлар

-нам ва иссик ҳавони ёқтирадиган организмлар гуруҳи, масалан оёқ пошнаси, томоқ шиллиқ пардаси, жинсий йўллар. Бирмунча кўп тарқалган турлари: ачитқи ва моғор замбуруғлари. Купгина замбуруғли инфекциялар куп вақт антибиотик билан даволаниб иммунитети сусайган одамларда учрайди.

 

Юқумли касалликка шубҳа қилинганда яхшиси тўлиқ даволаниш учун  оилавий шифокорга мурожаат қилиш лозим. Шуни эсда тутиш керакки, Furasol томоқдаги яллиғланишни камайтириб, йирингли жароҳатларда ҳам яхши самара беради. Уни ҳама аптекалардансотиб олса бўлади, ишлатишга қулай, зарарланган ва артофдаги тўқималарни таъсирлантирмайди, болаларда ишлатса бўлади.