Furasol® ҳақида

Furasol® кукуни -яллиғланишни, инфекцияли жароҳатларни, куйишларни, томоқ ва оғиз бўшлиғи йирингли яллиғланишларини даволаш учун ишлатиладиган антимикроб препарат. Furasol®кукуни актив моддаси эрувчан фурагин, антимикроб восита  ҳисобланади (нитрофуран ҳосиласи). Эрувчан фурагин грам-мусбат ва грам-манфий микрофлорага, яна антибиотик ва бошка антибактериал препаратларга резистен патоген стафилококк штаммларига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Микроорганизмларни фурагинга резистентлиги аста секин ривожланади ва юқори даражага етмайди. Нитрофуранлар, шу жумладан, фурагин микроорганизмларнинг энзим тизимларини ишдан чиқариб, хужайрадаги бошқа биокимёвий жараёнларни ҳам тўхтатиши натижасида бактериялар цитоплазматик мембранаси парчаланади. Нитрофуранлар лейкоцитларнинг микроорганизмларни фагоцитлаш хусусиятини кучайтириб, грануляция ҳосил бўлишига ёрдам беради. Фурагин йирингли инфекцияларда жудаям самарали (шу жумладан ташқи инфекцияларда хам). Тери ёки шиллиқ пардаларда қўлланилганда оғриқ чакирмайди ва ачиштирмайди..

Таъсири ва афзалликлари

Furasol® маҳаллий таъсирга эга-айнан инфекция сохасига таъсир қилиб, микробларни механик тозалаши, яна бактерияга қарши таъсири туфайли томоқ шиллиқ пардасига “уй қўйган” микробларни йўқотиши ҳисобига жуда тез ва самарали таъсир кўрсатади.

Schema

Препарат таркиби

Furasol® актив моддаси-эрувчан фурагин  (Furaginum solubile).
Қўшимча модда: натрий хлорид.
Ташқи қўллаш учун эритма тайёрлашда ишлатиладиган кукун шаклида мавжуд.

Қўлланилиши

Оғиз ва томоқ чайқаш учун

1 пакетчани 200 мл кайнаган иссиқ сувда эритиб, совутилган холда кунига 2-3 марта куллаш лозим.

Жароҳат жараени даволаш учун

1 пакетчани 200 мл кайнаган иссиқ сувда эритиб, совутилган холда кунига 1-2 марта куллаш лозим .

ЙЎРИҚНОМА